27 June 2016
15:39 - Ислом террористи 49 гейни ўлдириши, гейларнинг мавқесини расмийлаштиришга ёрдам бермоқда

АҚШ Президенти Барак Обама 2 кун аввал Нью-Йорк шаҳридаги ЛГБТ жамоаси (инглизча LGBT – лезбиан, гей, бисексуал ва трансдендерлар жамоаси) аъзоларининг ўтган асрни 60-чи йилларидан бери рамзи бўлиб қолган The Stonewall Inn номли барга “Миллий ёдгорлик” мақоми берган эди.

New York Daily News газетасининг кечаги сонида хабар қилинишича, Нью-Йорк шаҳар губернатори Орландода ислом террористи тарафидан ўлдирилган 49 гейнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида шаҳарда ҳайкал ўрнатишга қарор қилган ва бунинг учун $1 миллион ажратган. Ҳайкал қандай бўлиши ва у қаерда ўрнатилишини 10 кишидан иборат ЛГБТ жамоасининг комиссияси белгилайди. Бу комиссияга гей сиёсатчилар, жамо лидерлари, фаоллари ва шаҳар Кенгашининг матбуот котиби киради.