24 June 2016
21:49 - Асакадаги автозавод ўз маъмуриятининг ҳибсга олинганини рад қилди
Асакадаги GM-Uzbekistan автозаводи матбуот хизматига кўра, оммавий ахборот воситаларида бир неча кундан бери завод фаолияти хусусида айтиб келинаётган маълумотларнинг барчаси ёлғон. Хусусан, завод бош директори Тоҳир Жалилов ҳамда бошқа мулозимларнинг ҳибсга олингани, завод фаолияти оқсаётгани хусусидаги гаплар уйдирмадир. Хусусан, автомобиль экспортида амалга оширилган жиноий схемалар хусусидаги гаплар ҳам бўҳтон. Аксинча, завод одатий режимда ишламоқда. Асосий эскпорт бозорларидаги инқироз маҳаллий автомобиль маҳсулотлари савдосига таъсир қилди, аммо бу ҳеч ҳам Асака заводи фаолияти тўхтатилди, дегани эмас, дейилади хабарда.

«Бундай хабарлар нафақат GM Uzbekistan АЖни, балки у ҳолда бундай ноқонуний фирибгарлик схемаларининг бевосита иштирокчиларига айланиши керак бўлган Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат органлари ва муассасаларини, жумладан, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси, банкларни ҳам бутунлай асоссиз ва исботсиз фирибгарликда айблайди», — дейилади қўшма корхона матбуот хизмати маълумотида.