24 June 2016
18:31 - Буюбританиянинг ЕИдан чиқиши фонд биржаларини чўктирмоқда, Dow Jones ярим соатда 500 поғана тушди, “Ҳаракат” нима дейди?

Буюкбританиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши ҳақида референдум натижалари эълон қилингач, Лондон, Париж ва Берлинда фонд биржаларнинг асосий кўрсатгичлари 5-6 фоизга тушиб кетди. Бундан ярим соат иш бошлаган Нью-Йорк фондлар биржасида ҳам аҳвол шундай.

Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones ярим соатда 500 поғанага тушиб кетди. Кеча Dow Jones сал кам тарихий рекорд остонасида, яъни 18000 дан бироз юқорида тўхтаган эди, шу дақиқаларда 17500 атрофида. Демк, ўпирилиш 500 поғана атрофида (сал кам 3 фоиз).

Тушиш яна давом этса керак, дейди мухбиримиз, аммо бироз вақт ўтиб, “Ҳаракат” башорат қилаётгандек, дунё ёш бола эмаслиги ва дунёда катта барқарорсизлик бўлмаслиги кўрингандан кейин, фонд биржалари аввалги ҳолатларига қайтадилар.