24 June 2016
14:53 - Ўта қизиқ: Тошкентдаги ШХТ саммитида нима бўлаётгани бутунлай номаълум
Мана куннинг иккинчи ярмига ўтдик. Аммо, шу пайтгача ШХТнинг саммити унга аъзо бўлган мамлакатлар раҳбарларининг иштирокида, яъни тор доира бошлангани ҳақида соат 10:24 да ЎзА биттагина қисқа хабар тарқатди.

Нимамиш, музокараларда ШҲТ фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан янада такомиллаштириш, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни изчил ривожлантириш, шунингдек, терроризм, сепаратизм ва экстремизмга, наркотик моддалар ва қурол-яроғ контрабандасига, оммавий қирғин қуролларининг тарқалишига қарши биргаликда курашиш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалалари, Афғонистондаги вазият муҳокама қилинмоқда эмиш.

Учрашув қаерда бўлаётгани ҳам айтилмаган. Хабарга биронта расм ҳам қўйилмаган.

Аммо, яъна ўша ЎзА соат 12:19 да Ислом Карим Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоев билан бугун Кўксарой қароргоҳида 24 июнда учрашганини хабар қилди. Демак, ШҲТ саммити бўлмаяпти, ҳамма бир-бири билан учрашиш билан овора эмасмикан?

Нималар бўлмоқда ўзи? “Ҳаракат”нинг фикрича, қоғоздагина мавжуд бўлган ШХТнинг лидерлари Буюкбританиянинг ЕИдан чиқиши ва бунинг дунёга бўладиган таъсири ҳақида тахминлар остида шокдалар.

Умид қилиш керакки, улар воқеаларнинг келажаги ҳақида “Ҳаракат”нинг фикрини ўргангач, ўзларига келадилар ва расмиятчилик учун бўлса ҳам саммитни номигагина ўтказиб, уйларига қочадилар.