23 June 2016
22:48 - Масхарабозлик: Тошкентга ШҲТ саммитида аъзо, кузатувчи ёки меҳмон сифатида қатнашиш учун 10 дан ортиқ давлат раҳбари келди, аммо саммит бошлангани ҳақида ҳалигача расмий хабар йўқ
Бугун Тошкентга келган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлат президентларини Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиё кутиб олди. Тошкент саммитида Хитой¸ Россия¸ Қозоғистон¸ Қирғизистон¸ Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари, шунингдек, ШҲТда кузатувчи мақомига эга Ҳиндистон¸ Покистон¸ Афғонистон¸ Беларус¸ Эрон ва Мўғулистон раҳбарлари¸ қолаверса қўшни Туркманистон президенти ҳам меҳмон сифатида иштирок этиши керак.

Бугун Ислом Карим Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан учрашди. Аввалига, Тошкент саммитида Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТ аъзолигига расман қабул қилиниши айтилганди. Аммо, энди маълум бўлишича, Тошкентда бу икки давлатни 2017 йилда аъзоликка қўшиш масаласи муҳокама қилинадиган бўлибди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати хабар қилди. Шунингдек¸ Тошкент саммитида Эронни ҳам келажакда ШҲТга аъзо қилиш масаласининг кўриб чиқилиши айтилмоқда.

Булардан ҳам қизиқ нарса шундан ибортки, Ўзбекистондек давлатнинг расмий ЎзА хабар агентлиги бугун кечқурун Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкент саммити иштирокчилари учун концерт намойиш қилинганини билдирди, аммо саммит расман иш бошлагани ёки бошлмагани ҳақида расмий хабар йўқ.

Ваҳолангки, саммит 23-34 июнь кунлари бўлиши аввалдан маълум эди. Тахмин қилиш мумкинки, саммит бошланмасданоқ масхарабозлик саҳнасига айланган.