23 June 2016
08:26 - “Алоқабанк” акцияларини корейслар сотиб олмоқчи
Жанубий Кореянинг BC Card ширкати Ўзбекистондаги “Алоқабанк” акцияларининг давлат улушига харидор чиқмоқда. Маҳаллий матбуотга кўра, Ўзбекистон банклар Ассоциациясида ўтган анжуманда харид билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган. Бир йилдан бери акцияларининг давлатга қарашли 47,6 фоизи сотувга қўйилган банк қимматли қоғозларига харидор чиқмаётган эди.

Таъкидлаш керак, Президент фармони билан ўтган йил май ойида Ўзбекистондаги 68та ширкат стратегик хориж сармоядорлари учун сотувга қўйилган. Аммо ҳокимият тизимларидаги коррупция¸ сиëсий ҳокимият истиқболининг беқарорлиги боис хорижлар бу таклифга қизиқаётгани йўқ.