23 June 2016
08:16 - Тошкентдаги ШҲТ анжуманида БМТ Бош котиби ўринбосари иштирок этади
Шу йилнинг 23-24 июнь кунлари ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида БМТ котиби Пан Ги Мун номидан унинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Жеффри Фелтман иштирок этади. БМТ янгиликлар марказига кўра, Фелтман анжуман ишида тўлиқ қатнашади ва БМТ позициясини дастаклайди.

Маълумки, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига Россия, Хитой, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзо давлат ҳисобланади. Бундан ташқари Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Эрон, Монголия ва Беларусь ташкилотда кузатувчи давлат, Туркия, Шри-Ланка, Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа ва Непал ҳамкор давлат мақомига эга.