22 June 2016
19:40 - Ўзбекистон ва Хитой стратегик шериклик хусусида шартнома имзолади
Синьхуа ахборот агентлигига кўра, Ўзбекистонга давлат ташрифини Бухородан бошлаган Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишди ва сўнг Тошкентга келди. Хитой раҳбари Ўзбекистон президенти Ислом Карим билан учрашди ва олий даражали давлатлараро музокараларда иштирок этди. У шунингдек, Сенат аъзолари ҳамда Қонунчилик палатаси депутатлари олдида нутқ сўзлади (расмда).

Ташриф якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида ўзаро стратегик ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди. Хитой раҳбари Си Цзиньпин эртага Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади.