21 June 2016
19:58 - Масхарабозлик: АҚШ Давлат Котиби пойтахт Вашингтонда ифторда иштирок этди
Туркия давлатининг расмий Анадолу Агентлиги бугун анчагина мавҳум бир хабар тарқатди. Айтилишича, АҚШ Давлат Котиби Жон Керри пойтахт Вашингтонда исми айтилмаган мусулмонлар ташкилотининг таклифи билан куни ҳам айтилмаган, аммо “Умумжаҳон қочқинлар кунига бағишланган” ифторда иштирок этибди. Маълумки, ифтор Рамазон ойида ҳар куни ўтказиладиган “оғиз очиш” маросимидир. Бундай маросимни бирон нарсга бағишлашнинг ўзи ножиддий кўринади.

Қисқа хабарда айтилишича, Жон Керри “Селамун Алайкум” сўзлари билан бошланган нутқ ҳам сўзлаган. Мана унинг айтган баъзи гаплари: “Дунёдаги ҳамма қочқинларни бир давлатга бирлаштирса, жаҳонинг сони бўйича 22-чи мамлакати бўларди... АҚШга келаётган қочқинлар мамлакатимизнинг хавсизлигига хавф солмайди... Маълум доиралар АҚШ билан Ислом дунёси ўртасида уруш кетаётгандек таасурот қолдириш учун ҳаракат қилмоқдалар. Аммо, бу мутлақо хато. Мусулмонлар АҚШда ҳеч бир мамлакатда бўлмаган эркинликда яшамоқдалар.”

Бу ифторга БМТнинг яхши ният элчиси ҳисобланадиган машҳур киноартист аёл Анжелина Жоли ҳам иштирок этибди. Хабарда айтилмаса ҳам, расмда кўриниб турганидек, у ҳам нутқ сўзлаган. Хуллас, қисқа қилиб айтсак, диний масхарабозлик.

Қизиқ, Давлат Котиби мусулмонлар АҚШда эркин яшаётганларини гапирганда диний эркинликни назарда тутмоқдамикан? Ислом динига кўра, мусулмонлар Шариат қонунлари бўйича яшашлари керак. Агар АҚШда мусулмонларга диний эркинлик бўлса, мусулмон эркаклар 3 та хотинли бўлиши мумкинми? АҚШда майда мусулмон ўғриларнинг қўли кесилиб, каттароқ жиноят қилганларни тошбўрон қилиб ўлдиришга ҳам рухсат бор эканда?