18 June 2016
19:22 - АҚШнинг собиқ истиҳборотчиси “Ислом – тинчлик дини” дейишни тўхтатинг, “Ислом – кризислар дини” деди, яқинда “терроризм дини” дейиш ҳам бошланади, бунинг олдини олишимиз керак

АҚШдаги FoxNews телеканалида чиқиш қилган АҚШ Марказий Истиҳборот Агентлигининг (МИА, русча - ЦРУ, инглизча - CIA) собиқ ходими Брайн Дин Врайт (Bryan Dean Wright) айтган гапларни қисқача шундай ифодалаш мумкин: “Ислом – тинчлик дини” дейишни тўхтатинг, “Ислом - инқирозлар динидир”. Кўрингиб турибдики, у ислом дини учун бундан қаттиқроқ сўзлар ишлатишдан тортинган.

Аммо, эътибор беринг, АҚШда ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, америкаликларнинг 48 фоизи Орландодаги қирғинни “исломий терроризм” деб ҳисобламоқда, 41 фоизи эса буни “зўравонлик” деб баҳолабди, 8 фоизи бу иккала нарса бирга юз берганини айтибди.

Демак, ҳозирнинг ўзидаёқ бу воқеада исломий илдизлар кўраётганларнинг фоизи 50 дан кўп. Шубҳасиз, дунёда бўлаётган воқеалар, Толибон, ИШИД, Ал-Қоида ва бошқа исломий террористик ташкилотларнинг қилаётган ишларининг таъсири остида “ислом” ва “ислом терроризми” ифодаларини синонимдек кўрувчиларнинг сони нафақат АҚШда, бутун дунёда отиб боради. Бу нарса мусулмонларни ва умуман Ислом динини оғир аҳволга солади. Ислом дини бундай аҳволдан соғ чиқа олиши осон бўлмайди, балки, бутунлай чиқиб бўлмайди.

Шундай экан, мусулмонларнинг ўзи Ислом дини атрофида яратилаётган кайфиятдан қутилиш йўллари устида ўйлашлари керак, авваламбор, исломий терроризм йўқ илиниши керак. Исломий терроризмни йўқ қилишнинг ягона йўли эса, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир.

Мусулмонлар Ислом уламоларини шу масалалар устида ўйлашга зўрлашлари, ўзининг муқаддас вазифасини бажармаётган Ислом уламоларини жазолаш механизмлари яратишлари керак. Уларни тошбўрон қилиш билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди, аксинча, Ислом динининг обрўси яна ҳам тушади.

Мусулмонлар масжидлардаги намозлардан кейин, бу ердаги муллаларини бор муаммолар устида ўйлашга, 5 маҳал намоз ўқиттиришдан бошқа амалий ишлар ҳам қилишга чақиришлари, керак бўлса, зўрлашлари шарт. Бошқа йўл йўқ.