17 June 2016
18:30 - Шу ҳам хабарми: Хуфяларимиз тожик наркоташмачисини қўлга туширилибди
Шу йилнинг 12 июнь куни Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати томонидан "Водий-7" пунктида ўтказилган операция чоғида 56 яшар Тожикистон фуқароси Халил Обидов 973 грамм героин моддаси билан ушланибди. У қўқонлик киракаш Рустам Шодиев бошқарувида бўлган автомобилда Қувасойга етиб олмоқчи бўлган экан.

Дастлабки сўроқ пайтида берган кўрсатмасида тожик биродаримиз бу оғуни тожик-қирғиз чегарасидаги Исфара тумани Саккон қишлоғидан олиб чиқиб, Қувасойдаги мижозлари қўлига топшириш учун отланганини айтиб берган. Ҳозирда Обидовга нисбатан тегишли моддалар билан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари бошланибди.

Афғонистондан Ўзбекистон ҳам орқали тонналаб наркотик моддалар ташилади. Уларнинг йўлини тўсиши керак бўлган ўзбек хизматлари наркоташимачилар билан ҳамкорлик қилаётгани ҳам шубҳасиз. Шундай экан, қандайдир 973 грамм героин ушлангани ҳақида гапиришдан мақсад - хавфсизлик хизматлари нимадир қилаётганларини кўрсатиш бўлса керак.