17 June 2016
07:05 - ЕИдан чиқиш рефрендумига тайёрланаётган Буюбританияда параламент депутати отиб кетилди
Маълумки, бу мамлакатда Европа Иттифоқидан чиқиш тарафдори бўлганларнинг сони анчагина, мамлакат парламентининг аъзолари ичида ҳам бу масалада бўлиниш бор. Йиллардан бери бу масала атрофида баҳслар, турли жанжаллар давом этиб келар эди. Мана ҳозир иш референдумгача етиб келди.

23 июнда Буюкбритания аҳолиси ЕИдан қолиш ёки қолмаслик масаласида ўтказилаётган референдумда овоз беради. Сўнги сўровнома натижаларига кўра, сайловчиларнинг 41 фоизи ЕИдан чиқиш тарафдори, 42 фоизи бунга қарши, 13 фоизи ҳали бир қарорга келмаган, 4 фоизи референдумда иштирок этмоқчи эмас.

Кеча моҳияти билан социал-демократик, аммо расмий номига кўра Лейбористик (Ишчи) Партиянинг параламентдаги депутати, 41 ёшли Жо Кокс (Jo Cox - расмда) кўчада қандайдир ҳужумга учраб, ўқ урилиши ва пичоқланиши натижасида ҳалок бўлди. Бу партия мавжуд ҳукуматга мухолифатда бўлиб, Жо Кокснинг ўзи ЕИдан чиқмаслик тарафдори бўлган экан. Қотил қўлга олинган, аммо бу қотилликнинг референдумга ва умуман сиёсатга қандай алоқаси борлиги ҳам номаълум.

Бош вазир Дэвид Кэмерон референдумга тайёргарлик кампаниясини тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди. Лекин, референдумнинг тақдири ҳақида ҳеч нарса дейилмаяпти.

Хуллас, референдумга тайёрланиш туфайли барқарорсизлик ичида бўлган Буюкбританинг бошига яна битта бало тушди. Эртага аҳвол қандай бўлиши номаълум. Буюкбритания ЕИдан чиқса, бу Иттифоқнинг ичида ҳам барқарорсизлик бошланиши мумкин.