16 June 2016
22:15 - Россияда ҳамюртимиз ёлғон хабар берганлиги учун мажбурий меҳнатга сафарбар қилинди
Тула шаҳар маҳкамаси тарафидан 32 яшар Ўзбекистон фуқароси Қувончбек Абдуназаров террорчилик хуружи ҳақида ëлғон хабар берганлиги боис қамалди. Тула вилоят прокуратурасининг билдиришича¸ Абдуназаров 2016 йилнинг 21 март куни маст ҳолда ўз мобиль телефонидан “112 хизмати”га телефон қилган ва Шереметьево аэропортига террорчилар бомба қўйгани ҳамда ўз хотинига таҳдид қилаëтганини билдирган.

Оммавий ахборот воситаларига кўра, бу хабар ортидан Россия Ички ишлар вазирлиги ва халқаро аэропорт мутахассислари портловчи моддани топиш мақсадида итлар ëрдамида зудлик билан қатор текширув ўтказган¸ аммо хабар ёлғон бўлиб чиққан. Аниқланишича¸ Абдуназаров бу ёлғон билан хотинининг Ўзбекистондан Москвага учиб келишини тўхтатмоқчи бўлибди.

Бу воқеани тафсилотли равишда ўрганган суд ҳамюртимизни 300 соатлик мажбурий меҳнатга ҳукм қилибди.