16 June 2016
02:36 - Ниҳоят Суриядан янги хабар: ИШИДдан ташқари ислом терроритстлари Алепога ҳужум бошлабдилар
Ўрисларнинг “Новости” Агентлиги хабар қилишича, “Жебҳат ан-Нусри” ва “Аҳрор аш-Шам” номли жиҳодчилар танклар ва ўлимчи-террористлар билан Суриянинг расмий армияси қўшинларига қарши Ҳалеппо шаҳрининг жанубий-ғарбий қисмида ҳужум бошладилар. Россиянинг “Сурияда келишув маркази” Сурия армияси оғир жанглар олиб бораётганини айтмоқда.

Ҳеч шубҳа йўқки, дейди мухбиримиз, Сурия армияси жиҳодчиларга қарши туролмайди. Гап ким кучли эканлигида эмас, Сурияда ҳокимият шиалар қўлида бўлса ҳам, бу мамлакат армиясининг аскарлари асосан суннийлар эканлигида. Улар жиҳодчиларни қўли баланд келишига ишониб қолсалар, оммавий равишда уларнинг тарафига ўтиб кетадилар.

Ўрислар ва Ғарб давлатлари эса, жиҳодчилар билан тўғридан-тўғри урушга киришни истамаяптилар. Шу сабабдан, улар курдлардан фойдаланмоқчилар, аммо бу Туркияинг манфаатларига қарши.

Хуллас, ҳамманинг боши қотган, қон тўкилиши давом этмоқда. “Ҳаракат”нинг фикри аниқ – Толибон, Ал-Қоида, ИШИД, Жебҳат ан-Нусри” ва “Аҳрор аш-Шам” ва бошқа турли жиҳодчи террористларнинг енгилиши ислом терроризмининг битиши бўлмайди. АҚШ, Европа ва Туркиянинг қўйиб туринг, қўшнимиз Қозоғистонда исломчилар оёққа турмоқда. “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг келажакда ислом терроризмининг марказлари Туркия ва Марказий Осиё бўлади деган башоратлари ҳозирданоқ ҳақиқатга айланмоқда.

Ислом терроризмининг илдизлари Исломнинг ҳозир қабул қилинган хато тушунчларида эканми, демак, Исломда фундаментал ислоҳотлар ўтказилиб, Ислом дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча, ислом терроризми битмаслигини жаҳон тан олиши ва “Ҳаракат”нинг таклифлари йўналишида иш бошлаши керак.