15 June 2016
20:18 - Ўзбекистон қўшни мамлакатлар билан давлат чегараларини ёпди
Ўтган кунги хабарларимизни “ШҲТ саммити ўзбек ҳукуматини ақлдан оздирди” дея номалагандик. Хабаримизда тилга олинган иддаолар кўп ўтмай ўз исботини топа бошлади. Ўзбекистон 15 июндан 25 июнга қадар қўшни Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистон фуқаролари, ҳамда бу мамлакатлардан транспорт воситалари ва юклар кириб келишини тўхтатди. "Ўзбекистон 15 июндан 25 июнга қадар Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистон фуқаролари мамлакат ҳудудига киришини, транспорт воситаларида ўтишни ва юк олиб киришни тўхтатади", - дейилади Қирғизистон чегарачиларининг расмий сайтидаги хабарда.

Бу қарор Тошкентда 23-24 июнь кунларида ўтказиладиган ШҲТ саммити вақтида хавфсизликни таъминлаш зарурати билан боғлиқдек кўринади. Аммо, Ўзбекистонни катта қамоқхона сифатидагина кўришни истайдиган ва Ислом Карим раҳбарлигида мамлакатимизда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими учун саммит баҳона, холос.