14 June 2016
05:14 - Қизиқ: Ўзбекистон жанубида мамлакат чегараси номаълум учоқ тарафидан бузилди
Ўзбекистон Республикаси давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизматига кўра, шу йилнинг 10 июнида Сурхандарё вилояти Музробод туманида ўзбек чегарачилари АН-2 русумли самолётнинг мамлакат ҳаво ҳудудини бир неча бор бузиб ўтганини хабар қилган. Танитувчи белгиси бўлмаган АН-2 учоғи тахминан 1000 метр баландликда Туркманистон ҳудуди орқали икки марта Ўзбекистон ичкарисига 200 метрга учиб кирган ва ортга қайтган.

Ўзбекистон чегараларни қўриқлаш қўмитаси агар ўхшаш ҳолатлар яна такрорланса, ўз ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш учун "зарурий чораларни кўриш ҳуқуқини сақлаб қолади", дея расман огоҳлантирибди.

Эслатиб ўтамиз, Ан-2 кўпроқ қишлоқ хўжагида, спорт соҳасида ва йўловчи учоқ сифатида ишлатилади, кўпгина давлатларнинг армияларрида ҳам бу учоқ ҳалигача бор. Уларнинг ҳаммаси эскириш арафасида. Бу учоқ аввал СССР ва Польшада ишлаб чиқариларди, ҳозир фақа Хитойда ишлаб чиқарилади.