07 June 2016
00:51 - Ўзбекистонда авиайўловчиларни текшириш тартиби тасдиқланди
Маҳаллий матбуот тарқатган хабарларга кўра, Ўзбекистон ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси хавфсизлиги йўлида авиайўловчиларни текшириш тартиби тўғрисидаги қарорни имзоланди. Унга мувофиқ, ҳаво хавфсизлиги текширувига барча ҳаво кемалари, йўловчилар, экипаж аъзолари, аэропорт ходимлари ва бошқа мансабдор шахслар ҳеч қандай истисносиз жалб қилинади.

Тақиқланган буюмлар ва моддалар олиб ўтиш имкониятини чеклаш учун текширувдан ўтганлар бундай текширувдан ўтмаганлар билан мулоқотга киришмаслиги керак. Текширув чоғида тақиқланган буюмлар ва моддалар топилган ҳолатларда, улар қайтариб бериш ёки қайтариб бермаслик шарти билан олиб қўйилади. Текширувдан бўйин товлаган ҳар қандай шахсга ҳаво кемаси бортига ўтиш тақиқланади.

Йўловчиларнинг 100 миллилитрдан кўп бўлмаган идишлардаги суюқликларигина ўтказилади. Дори-дармонлар, болаларнинг сут маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва шу каби парҳез ёки тиббий эҳтиёжга мўлжалланган бошқа суюқликлар бундан мустаснодир. Йўловчига парвоз давомида зарур бўладиган САГ (дорилар) текширувдан ўтади. Уларни қўлда олиб ўтишга фақат керакли тиббий тасдиқловчи ҳужжат олингандан кейингина рухсат этилади.