06 June 2016
21:34 - Ўзбекистон жанубида жазирама 44 даражага кўтарилади

Мазкур расмий маълумот бугун Ўзбекистон гидрометеорология маркази томонидан айтилди. Марказ хабарига кўра, эртага, 7 июнда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида Цельсий шкаласи бўйича 44 даражагача иссиқ бўлади.

Меҳнат муҳофазаси ҳақидаги қонунларда жазирама туфайли одамларга давлатнинг ёрдам бериши кўзда тутилгани ва бизнинг давлат ҳар қандай ёрдамдан ҳар қачон қочишиини ҳисобга олсак, расмий маълумотлар бироз юмшатилган бўлиши, аслида, ҳарорат яна ҳам юксакроқ бўлиши мумкинлиги ўз-ўзидан маълум.