06 June 2016
18:29 - Польшада Россияга қарши 31 минг кишилик ҳарбий машғулотлар бошланди
Бугун Польшада НАТО ва унинг ҳамкорлари ҳисобланадиган 5 мамлакатнинг ҳарбийлари иштирокида “Анаконда-2016” деб номланган катта масштабли машғулотлар бошланди. Польша иккинчи жаҳон уруши пайтида Россия тарафидан босиб олинган ва ҳозир Россия Федерацияси таркибида бўлган Калининград (Кёнигсберг) вилояти билан чегарадош бўлгани сабабли, руслар бу машғулолтларни ўзларига қарши қаратилган хавф деб ҳисобламоқдалар. Ва тўғри ҳисобламоқдалар, машғулотларнинг мақсади Россияга тиш кўрсатиш ва Кёнигсбергни қайтариб бериш вақти яқинлашиб келаётгани ҳақида сигнал беришдир.

Хабарларда айтилишича, машғулотларда НАТОнинг 28 аъзоси ва аъзоликка тайёрланаётган 5 ҳамкор давлатдан 31 минг кишилик ҳарбий қўшинлар иштирок этмоқда. НАТО тузилганда унинг 12 аъзоси бор эди, ҳозир 28 та. Украина, Озорбайжон ва Гуржистон каби давлатлар ҳам унга аъзо бўлиш учун ҳаракат қилиб ётибдилар. Вақти келиб Марказий Осиё давлатлари ҳам НАТОга аъзо бўлиш учун ҳаракат бошлашлари шубҳасиздир.

Русларни тушуниш мумкин, улар ҳар томондан ўралиб, ўзларига қаратилган хавфлар остида қолмоқдалар.