30 May 2016
21:12 - Ўзбек халқининг атоқли адиби Эркин Воҳид оламдан ўтди. Унинг хато гуноҳларини миллат ва Оллоҳ кечирсин!
30 май куни соат 20.20 да Тошкент шаҳридаги ҳукуматга қарашли 1-сонли стационарда Ўзбекистон Халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳид 80 ёшида оламдан ўтди. Шоир қарийб ярим йилдан бери тўшакка михланган, сўнгги пайталарда 3 марта инсультни бошдан кечирганди.

Ўтган асрнинг 70-йилларида шоирнинг “Ўзбегим” қасидаси миллий мадҳия даражасига кўтарилган, 90-йилларда эса у ўзбекларнинг илк миллий озодлик ҳаракати “Бирлик” сафларида фаол эди.

Аммо, минг афсуски, кейинчалик у миллий ҳаракатлардан узоқда туриш йўлига ўтди, мустақиллик йиллари Ўзбек қандай аҳволга туширлаётгани билан қизиқмади ва ўзбеклар миллат сифатини йўқотиб боришига маълум маънода ҳиссасини қўшди.

Унинг бу хатоларини миллат ҳам, Оллоҳ ҳам кечиради деб ўйлаймиз ва Оллоҳдан атоқли адибимизни ўз раҳматига олишини сўраймиз.