30 May 2016
18:17 - Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи давлатларининг раҳбарлари эртага Остонада йиғилишмоқда, бу ерда ҳам яккамохов Ислом Карим йўқ

Эртага, 31 май куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига кирувчи давлатларнинг раҳбарларидан иборат бўлган Евросиё Олий Иқтисодий Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Казинформ. Унда Қозоғистон, Россия, Беларусь, Қирғизистон ва Арманистон раҳбарлари Нурсултон Назарбой, Владимир Путин, Александр Лукашенко, Алмазбек Атамбаев ҳамда Серж Саргсян қатнашади. Мажлисда Иқтисодий иттифоқ фаолиятига оид жорий масалалар ҳамда унинг бошқа хорижий мамлакатлар билан савдо алоқаларини ривожлантиришга оид мавзулар кўриб чиқилади.

Бу анжуманда қатнашиш учун бугун Остонага келган Белорусия Президенти Александр Лукашенко Нурсултон Назарбой тарафидан қабул қилинди. Улар икки савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-инсоний соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш билан бир қаторда халқаро аҳвол ҳақида қикр алмашишибди.

Маълумки, Қозоғистоннинг ташаббуси билан тузилган мазкур иттифоққа киришни истамаган ёки ҳеч қандай халқаро стандартларга мас келадиган иқтисодий-ҳуқуқий системамиз бўлмагани сабабли кира олмаган Ислом Карим, табиий, бу анжуманга боролмайди. Кейинги йилларда Ғарбда ўзига хос изоляция қилинган яккамоховимиз эндиликда қўшнилар билан ҳам ўзаро борди-келдиларни йўққа чиқармоқда.