29 May 2016
19:09 - Бугун Константинопол турклар тарафидан забт этилишининг 563 йиллиги, аммо буни байрам қилиш керакми?
Ҳа, ҳозирги календарь бўйича айнан 1543 йил 29 май куни сал кам икки ойлик жанглар натижасида, кейинчалик Фотиҳ деб айтилишга бошланган Султон Маҳмуд II раҳбарлигидаги турк қўшинлари Константинопони тўла қўлга олидлар. Шундан кейин унинг номи Истанбул бўлди. Бугун бу воқеа тантанали равишда қутланмоқда.

Шаҳарниннг эски деворлари олдида, Ениқапи (Янги дарвоза) номли жойда бугун кучқурун ўтказиладиган тантала маросим учун дунёда тенги бўлмаган саҳна қурилгани, бу ерда тўпланадиганларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун 9 минг полициячи жал этилгани ҳақида расмий хабарлар тарқатилмоқда. Бу маросимда Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон ҳам иштирок этса керак.

Аммо, бу воқеа муносабати билан тарихдаги бошқа нарсаларни ҳам эслашдан фойда бор, дейди мухбиримиз. Ҳа, одамзоднинг тарихига қарасак, инсонияти сал кам доимо қонли урушлар ичида бўлганини, дунуёнинг улуғ саркардалари, масалан, Александр Макдонский, Чингизхон, Амир Темир, Улуғ Петр ва бошқалар ҳамма нарсани қилич ва қон билан ҳал қилганларини кўрамиз. Бировларнинг ерларини, шаҳарларини қилич кучи билан босиб олиш оддий ҳол бўлгани ҳаммага маълум.

Амир Темир ҳали Константинопол турклар тарафидан босиб олинмасдан олдин Усмонли Императорлигининг пойтахта бўлган Бурсани қилич кучи билан босиб олган ва Константинопонинг босиб олинишини камида 50 йил орқага суриб, шу маънода Европага ёрдам берган.

Ҳа, тарих шунақа. Бу қонли воқеаларни тарихдан ўчириб бўлмайди. Босқинчилардан ўз юртини озод қилганлар – бундай кунларни қутлашлари табиий бўлиши мумкин. Аммо, Истанбулнинг забт этилиш кунида катта тантанали байрам қилиш тўғрими?

Константинопол ўша пайтларда Ғарбнинг рамзи бўлган Византия Империясининг пойтахти бўлиш билан бир қаторда, насронийликнинг ҳам марказларидан бири эди. Айнан шу шаҳарда насронийларнинг энг қадимий Она София черкови бор. Аввал у жомега айлантирилган эди, ҳозир музей қилиб қўйилган. Насронийлар буни унутдиларми? Ёки, байрамнинг мақсади - уларнинг жиғига тегиш ва уларга бўлган воқеаларни эслатишми?