26 May 2016
21:22 - Қримда сохта ҳужжат билан юрган ўзбек мардикорлар ҳибсга олинди
Қрим прокурори Наталья Поклонскаянинг матбуотга билдиришича¸ ҳуқуқ тизимлари томонидан экстремизмга қарши кураш доирасида ўтказилган рейд давомида 20 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. Прокурорга кўра, ҳозирда полиция бўлимида сақланаëтган Ўзбекистон фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудида истиқомат қилишига оид ҳужжатлари қалбаки бўлиб чиққан.

Поклонскаяга кўра¸ ўзбекистонлик муҳожирларга нисбатан Россия Жиноят Кодексининг "Ноқонуний миграция ташкил этиш”га оид моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган¸ айни пайтда уларга иш ва бошпана берган қримтатарлари ҳибсга олинмаган.