26 May 2016
20:43 - Ўзбекистонда 10 миллиондан ортиқ одам интернетдан фойдаланмоқда
Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги - ЎзА тарқатган хабарга кўра, мамлакатда интернет тармоғидан фойдаланувчилар сони ўн миллиондан ошган бўлиб, уларнинг 90 фоиздан кўпи ёшлардир. 1995 йили "uz" домени рўйхатга олингандан буён ўтган вақт давомида бу домен доирасидаги сайтларнинг сони 26 мингдан ортибди.

Афсуски, халқаро тармоқдан фойдаланаётган зомби-ёшлар ижтимоий тармоқлар ва кўнгилочар мавзулардан нарига ўтаётгани йўқ. Шу боисдан ҳам уларни ҳақиқий маънода интернетдан фойдаланувчилар дейиш мушкул, дейди мухбиримиз.