25 May 2016
23:18 - Бугун дунёнинг бош хабари: Россияда 2 йил қафасда тутилган украиналик ҳарбий учувчи Надежда Савченко озод қилинди. “Ҳаракат”га кўра, бу аёл ўзбекнинг йигитларига ўрнак бўлиши керак эди, ҳали ҳам ўрнак бўлиши керак

Сўнги икки йил ичида ҳар доим дунё хабарларининг марказида турган бу мард аёлнинг исми “Ҳаракат” Агентлиги тарафидан бир мартагина тилга олинган. Мана ўша 2014 йил 14 июлдаги хабаримизниннг матни.

* * * * *

2014 йил 14 июль: Украиналик ҳарбий учувчи аёл ўзбекнинг эркакларига ўрнак бўлсин

Надежда Савченко 34 ёшда. Украина ҳарбий-хаво кучларининг учувчиси. Болалигидан бери учувчи бўлишни орзу қилган ва ўз орзусига эришган.

Шу йил 18 ёки 19 июнь кунларининг бирида, Надежда Савченко ярадор бўлган ва рус сепаратист-террористлари томонидан Луганск вилоятида асрга олинган. Террористлар уни Россияга яширинчи ўтказиб, Россия расмийлари қўлига топширишган.

Бошқа давлатнинг фуқароси яширинча Россига келтирилганини билган, аммо террористларни расмий тан оладиган Путин режими Надежда Савченкони Воронеждаги тергов изоляторига ташлади. Ҳозир уни озод қилиш учун халқаро кампания олиб борилмоқда.

Ўз ватанини руслардан ҳимоя қилаётган украиналик аёлга қойил қолиш керакмасми?

Қирғиз фашистлари 2010 йилнинг июнь ойида Ўзбекни тириклайин ёқдилар, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларача ўлдирдилар. Уларни ҳимоя қилиши керак бўлган ўзбекнинг йигитлари, Надежда Савченко каби қизлари йўқми?

Ҳа, йўқ. Қизларимиз ва йигитларимизнинг мутлақо кўпчилиги миллий ғурур нималигини ҳам унитиб, фақат ва фақат пул топишни ўйлашади. Уларнинг миллат тақдири билан иши ҳам йўқ. Чет элга чиқволиб ёки мардикорлик ёки фоҳишалик қилаётган қиз ва аёлларимизнинг аҳволи ҳам шундай.

Хўш, бундай подани қандай қилиб миллат савиясига кўтарамиз? Бу қилиб бўлмайдиган ишни қандай қиламиз?

* * * * *

Бу жасур аёлни Украинадан ўғирлаб олиб келиб, икки йил қафасда тутган Путин режимининг пасткашлиги ҳаммага маълум. Аммо, биз Россия Президенти Владимир Путин бу аёлнинг тақдири билан ўйнашиб, ҳеч нарсага эришолмаслигига аввалдан ақлимиз етгани учун, бу жасур аёл атрофида ўйналаётган бекорчи ўйинларга атайлаб эътибор бермадик.

Мана, бугун Россия Президенти Владимир Путин Надежда Савченкони амнистия бўйича қамоқдан озод қилди. Украина Президентининг расмий учоғи уни Ростов шаҳридан олиб, Киевга олиб келди.

Мард аёлни Украина Президенти Петр Порошенко қабул қилди ва унга Украина Қаҳрамони унвони берилганини эълон қилди ва бу унвонга қўшиб бериладиган «Олтин Юлдуз» орденини топширди. Кейин Надежда Савченко ўзини орзиқиб кутаётган онасининг олдига кетди.

Аммо, биз учун Надежа Савченконинг тақдири билан қизиқиш асосида аввалги гапларимиз ётади – миллат сифатини йўқотиб бўлган ўзбеклар учун, биринчи навбатда, эркак деб аталишни истайдиганлар учун, Надежда Савченко ўрнак бўлсин.