24 May 2016
19:52 - ШҲТ саммитини ўтказиш учун Ўзбекистон 50 дона Cadillac автоулов харид қилибди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори билан шу йилнинг 23-24 июнь кунлари Тошкентда ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси иштирокчиларини олиб юриш мақсадида 50 дона Cadillac автомашинаси харид қилинибди.

Расмий хабарларга кўра, Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридан келтирилган мазкур автоуловлар АҚШда ишлаб чиқарилган ҳамда қиммат брэндлар ҳисобланади.

Ўзбекистон ҳукумати гаражида шу пайтгача бу турдаги автоуловлар мавжуд эмас экан. Шу пайтгача расмий кортежлар асосан Мерседес русумли автожамланмалардан ташкил топарди.