23 May 2016
21:36 - Европарламентнинг раиси Эрдўғон ҳақида гапирар экан “дикторлик” ўрнига “бир одамнинг давлати” сўзларини ишлатибди. Бу ҳақда мусулмонларнинг ўзи қачон ўйлашга бошлашади?

Немисларнинг Deutsche Welle газетаси Европа Иттифоқининг қонунчилик органи - Европа Парламенти (Европарламент) раиси Мартин Цулцнинг Туркияда бўлаётган воқеалардан келиб чиқиб ва Президент Ражаб Эрдўғонни назарда тутиб, Туркия “бир одамнинг давлати”га айланиш йўлидан кетаётгани ҳақидаги сўзларини кельтирди. Табиий, гап Туркия Эрдоғон раҳбарлигида диктатурага айланаётгани ҳақида кетмоқда.

Европаликлар бу ҳақиқатни эндигина тушунишга бошлаётганлари жуда қизиқ, дейди мухбиримиз. Ваҳолангки, “Ҳаракат” бу ҳақда тахминан 10 йилдан бери ёзиб келмоқда. Тўғри, биз ҳамма ўрганиб қолган диктатурани эмас, исломий диктатурани назарда тутмоқда эдик. Эрдўғон ҳокимиятга келганидан бери Туркияни исломлаштириш йўлидан кетаётгани, унинг мақсади аввал Туркияни исломий давлатга айлантириш эканлигини дунёда биз биринчи бўлиб тушунишга бошладик. Кейинги мақсад Халифаликни тиклаш бўлишини “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат АҚШ Президенти Барак Обамага ёзган хатида ҳам тилга олган эди.

21 асрда кўпчилик мусулмон давлатларини исломийга айлантириш ва уларни Халифаликка бирлаштириш утопиядан бошқа нарса эмас. Аммо қолоқ ва қашшоқликдаги мусулмонларнинг кўпчилиги ушбу қолоқлик ва қашшоқликдан исломий давлат қуриш йўли билан чиқиш мумкинлигига ишонадиган даражада ибтидоийлар.

Демак, бу аҳволдан чиқиш осон бўлмайди. Бунинг устига, Ислом уламолари на Ислом дини, на мусулмонларнинг аянчли аҳволи ҳақида ўйлаётганлари йўқ, улар дин баҳонасида чўнтакларини тўлатиш билан шуғулланадиганлар подасига айланганлар.

Кўринишидан, Ислом динида чуқур ислоҳотлар ўтказиш, биринчи навбатда Ислом дини дунёвийлик принципини қабул қилишига эришиш прогрессив мусулмон сиёсатчиларининг вазифаси бўлиб қолади.