22 May 2016
17:03 - Буюкбритания Бош вазиридан Эрдўғонга ярим ҳазил ярим чин шапалоқ: Туркия ЕИга минг йилдан кейин киради
Маълумки, яқинда Буюкбританияда бу мамлакатнинг ЕИда қолиш қолмаслиги бўйича референдум бўлади. Мамлакат ЕИда қилиш тарафдорлари билан қолмаслик тарафдорларига бўлинган. Қалмаслик тарафдорлари ўзларини “мустақиллик тарафдори” деб атайдилар. Ҳатто ҳукумат ичида ҳам бу масала бўйича якдиллик йўқ.

Мамлакатнинг Мудофаа вазири Пенни Мордант (Penny Mordant) хоним ЕИдан чиқиш тарафдори бўлиб, куни кеча “агар Туркия ва Албания каби мамлакатлар ЕИга аъзо бўлса, у ердан кўплаб гангстер, ўғри ва террористлар Буюкбритания келишини, Буюкбритания бундай мамлакатларнинг ЕИга киришига вето қўйолмаслигини” гапирибди. ЕИда қолиш тарафдори бўлган Бош вазир Дэвид Кэмерон дарҳол жавоб қайтарди, дейилади SkyNews сайтида.

Дэвид Кэмерон ўз мамлакти ЕИнинг аъзоси сифатида унга янги аъзо олиш қарорига вето қўйиш ҳаққи борлигини ва айнан шу сабабдан ҳам ЕИда қолиш кераклигини урғулар экан, Туркия 3000-чи йилларга борибгина ЕИга аъзо бўлиш даражасиги етиб келишини айтибди.

Туркия ЕИ тузилганн бери унга аъзо бўлиш ҳаракатидадир, дейди мухбиримиз. Аъзолик аризаси бериш учун ҳам маълум бир талабларга жавоб бериш керак. Туркия бундай талабларга жавоб берадиган даражага 1987 йили чиққан ва ўшанда ариза берган. Аммо, ЕИ Туркияда етарлича демократия йўқлиги, у ерда ҳокимият феълан армиянинг қўлида эканлигини айтиб, ҳалигача Туркияни ўзига қабул қилгани йўқ.

Тўғри, ҳозир Туркияда ҳокимят армия қўлида эмас, айнан шу сабабдан бу мамлакатда ҳокимиятга келолган исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) эса, мамалакатни исломлаштириш йўлидан олиб кетмоқда.

Тахмин қилиш мумкинки, Дэвид Кэмерон АТП бу босқичда ўз мақсадига эриша олишини, яъни Туркияни исломий давлатга айлантира олишини назарда тутиб, Туркия 3000-чи йилларгача ЕИга киролмаслигини истеҳзоли ҳазил шаклида башорат қилмоқда. Чунки, Туркия исломий давлатга айланса, уни ЕИга олиш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. ЕИ кирмасдан эса, Туркия Ғарб даражасидаги фаровон ўлкага айланолмайди, аксинча, орқага, ўрта асрларга кетишга бошлайди.

Нима бўлганда ҳам, Дэвид Кэмероннинг шапалоғи Туркия Президенти Ражаб Эрдўғонни ғазабга солиши турган гап.