19 May 2016
02:14 - Қизиқ: Ўзбекистон ЕИдан ҳарбий вертолётлар сотиб олди

Ўзбекистон Франция-Германия қўшма корхонаси - Airbus Helicopters ширкати томонидан ишлаб чиқарилган ҳарбий вертолётларни харид қилди. I-mash ахборот ресурсига кўра, AS332 Super Puma русумидаги оғир транспорт вертолётлари ва AS 350 Ecureil русумидаги енгил вертолётларга Ўзбекистон бундан 3 йил муқаддам буюртма берган экан.

Хариднинг умумий қиймати 180 миллион евро (203 миллион АҚШ доллари) бўлиб, у шу йилнинг бошида амалга оширилган. I-mash ахборот ресурси бу харидддан энди хабар топибди, Ўзбекистон Мудоффа вазирлиги эса ҳар доимгидек бу маълумотларнинг бирортасига изоҳ бермаган.