18 May 2016
08:24 - Озорбайжон ва Арманистон президентлари Венада фойдаси йўқ учрашув ўтказдилар
Арманилар 1993 йили босиб олган Тоғли Қорабоғда Озорбайжон ва Арманистон қуролли кучлари ўртасида апрель ойида сўнги йилларда мисли кўрилмаган уруш бошланиб, сўнгра навбатдаги тинчлик келишуви имзоланганди. 16 май куни кечқурун бу икки мамлакат президентлари Илҳом Алиев ва Сержа Саргсян Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Минск гуруҳи деб номланган гуруҳига кирувчи 3 асосий мамлакат – АҚШ, Россия ва Франциянинг ташқи ишлар вазирлари иштирокида Австриянинг пойтахти Вена шаҳрида учрашув ўтказдилар. Учрашувдан кейин ҳеч қандай матбуот конференцияси ҳам бўлмаганидан тушуниш мумкинки, учрашувнинг ҳеч қандай фойдаси бўлмаган.

Озобайжон ва Арманистон тарафларининг 23 йилдан бериб келаётган баёнотларидан кўриниб турибдики, Озорбайдон ҳеч қандай компромиссиз Тоғли Қорабоғ ўзига қайтарилишини истамоқда, Арманистоннинг бундай мақсади бутунлай йўқ. Демак, Тоғли Қорабоғ муаммосини музокаралар билан ҳал этиш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.

Маълумки, 23 йил аввал Арманистон Озорбайжоннинг Тоғли Қорабоғ ва унинг атрофидаги тахминан 20 фоиз ҳудудларини босиб олган эди, у ҳудудлар ҳалигача арманилар қўлида. Демак, вақти келади, Озорбайжон куч билан у ҳудудларни ўзига қайтриб олади. Тахмин қилиш қийин эмаску, бундай воқеа Ғарбнинг санкциялари остида Россия ўзи билан ўзи овора бўлиб, етарлича кучсиз бўлиб қолгандан кейин бўлади.