17 May 2016
20:08 - Россия маркетларида ўзбек тарвузи 20 доллардан сотилмоқда
Красноярск ўлкаси супермаркетларида ўзбекнинг чиллаки тарвузи пайдо бўлди ва тарвузнинг килоси 167,25 рубл, саккиз кило келадиган бир дона тарвуз эса 1 минг 300 рубль (20 АҚШ доллари)дан сотила бошланди. Тошкентдаги “Корзинка” маректлар тармоғида эса бу чиллаки тарвузнинг донаси 9300 сўм (қарийб 1,5 АҚШ доллари) сотилмоқда. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, Ғарбнинг Россияга санкция қўллаётганидан фақатгина ўзбек миришкори-ю унинг маҳсулотларини Россияга элтаётган олғирлар ютмоқда.

Март ойида Ўзбекистон президенти Ислом Карим Москвага сафари давомида ўз мамлакати ғарб санкциялари остида қолган Россияга мева ва сабзавот экспортини оширишга тайёрлигини ваъда қилганди.