17 May 2016
19:33 - Болгария ҳукумати раҳбари Ўзбекистонга келди
Бугун Болгария бош вазири Бойко Борисов амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, ташриф чоғида Борисовнинг Ўзбекистон президенти Ислом Карим билан учрашади. Аммо доимгидек учрашувнинг кун тартибига оид маълумотлар йўқ.

Маълумотларга кўра, Болгария бош вазири Ўзбекистонга ҳукумат делегацияси билан келади ва турли даражадаги учрашувларни амалга оширади. Сафар чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилиниши айтилмоқда. Болгария делегациясининг “Ўзбекистон нефти ва гази-2016” халқаро кўргазмасида ҳам иштирок этиши кутилаётир.