17 May 2016
18:48 - Санкт-Петербургда героин тарқатувчи ҳамюртларимиз ҳибсга олинди

Россия махсус хизматлари тарафидан героин тарқатиш билан машғул бўлган ўзбекистонликлар гуруҳи қўлга олинган. Наркотик моддаларни назорат қилиш федерал хизматининг хабар қилишича, Ўзбекистон фуқаролари бўлган 6 нафар шахс наркотик моддаларни қолдириш усулида тармоқли героин сотишни йўлга қўйишган. Улар асосан тўлов тизимлари орқали маблағларни олиб келишган.

Гуруҳнинг барча аъзолари айни вақтда ҳибсда сақланмоқда ва уларга нисбатан тегишли моддалар бўйича жиноий иш очилган.