16 May 2016
16:40 - “Асака” Банкига янги бошқарувчи тайинланди
Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан Азим Ахмедхўжаев “Асака” Банки бошқаруви раиси этиб тайинланди. Банк бошқарувининг аввалги раиси Қаҳрамон Арипов устидан коррупцион жиноятлар билан тергов ҳаракатлари бошланган. Янги тайинланган раис эса шу пайтга қадар Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқарув раиси биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

“Асака” Банки мамлакатдаги энг ёғли ва коррупцион схемалар пишиқ ўрнатилган молия муассасаларидан бири бўлиб, унга “Ўзавтосаноат” ширкатининг ҳисоб-китоблари бириктирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Марказий Банк раиси бўлгандан кўра, “Асака” Банкка қоровул бўлган яхши деган ибора юради.