16 May 2016
16:22 - Ислом Каримнинг Фуҳуша-2 лақабли қизи Global Gift Жамғармаси мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг кичик қизи, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, "Sen Yolg’iz Emassan" Хайрия Фонди ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Васийлик кенгашларининг раиси Лола Каримова-Тиллаева Global Gift Жамғармаси томонидан махсус гуманитар мукофот билан тақдирланган. Бу ҳақда унинг ўзи инстаграмдаги саҳифасида ёзибди. Унга мукофот Канн шаҳрида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган маросим вақтида топширилган.

Global Gift Foundation вакили Лола Каримова-Тиллаева ҳамда унинг раҳбарлигидаги "Sen Yolg’iz Emassan" Хайрия Фонди ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Васийлик кенгашларининг муҳтож оилалар ҳамда болаларга кўрсатиб келаётган хайрия ёрдамларини алоҳида таъкидлаган.

“Ушбу мукофотга сазовор бўлиш мен учун жуда катта шарафдир. Бу нафақат мен, балки Ўзбекистондаги Меҳрибонлик уйларида тарбияланувчи болажонлар ҳаётини яхшилашга ҳамда махсус эҳтиёжли болаларга кўмак бериб уларнинг имкониятларини оширишга ўзларини бахшида этган инсонлар ҳаракатларини тан олувчи мукофотдир. Бу бизнинг ишимизда кишига катта далда ва дастак манбаидир,” дебди Фуҳуша-2 нинг ўзи.


Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ҳаддидан ошиб кетган “Фуҳуша” лақабли қизи Гулнорани уй қамоғига тиқиб, унинг ўрнига саҳнага Фуҳуша-2 қизини олиб чиқаётгани кўриниб турибди. Қизиқ, буниси қаергача бораркин? Қаранг, у болажонларнинг ҳаётини ўйлаётган эмиш. Отаси эса, ҳозир бошқа болажонларнинг ота-онасини талаш билан машғул, болажонлар катта бўлгандан кейин уларни қозоқларнинг мардикорларига айлантиради. Шунақа ота, шунақа ёрдамчи қиз.