14 May 2016
21:43 - Қизиқ: Москванинг энг катта Хованское қабристонида ўзбек-тожиклар гуруҳи кавказликлар билан калтаклашди, 2 киши ўлган. Ўзбеклар одам бўлишга бошладими?

Ўрис ахборот воситалари соатлардан бери бугун Москва Ҳалқа Йўлининг ташқарисида бўлса ҳам расман Москва шаҳар ҳудудига кирадиган энг катта Хованское қабристонида тахминан 200 кишини ташкил қилувчи икки гуруҳ ўртасида ҳатто қурол ҳам ишлатилган калтаклашиш бўлганини хабар қилмоқдалар.

Сўнги хабарларда аниқлаштирилишича, қабристоннинг доимий ишчилари бўлмаса ҳам, қабристон ҳудудини тозалашга жалб қилинган ўзбек-тожиклар гуруҳи билан доғистонлик ва чеченистонликлар гуруҳи ўртасида иш талашиб катта жанжал чиққан, муштлашиш билан бошланган жанжал қурол ҳам ишлатилган урушга айланиб кетган, 2 киши ўлган. 30 га яқин одам жарoҳатланган. 50 киши полиция тарафидан ушлаб кетилган. Жанжалда иштирок этганларнинг кўпчилиги нолегал меҳнат муҳожирлари эканлиги ҳам айтилмоқда.

Россиянинг керакли ташкилотлари жиноий иш очиб, воқеа тафсилотларини ўрганишга тушибдилар. Қабристон ва атрфида фавқулодда ҳолат эълон қилинибди. Бугун бу ерга ўз яқинларини кўмишга олиб келганлар бир неча соат қабристонга киришолмабди. Россия парламентида эса, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига Рoссияга кириш учун виза тартиби жорий қилиш масаласи гаплашилмоқда эмиш.

Бу оддий воқеанинг ягона қизиқ жойи – ўз мамлакати ва ўз миллатининг аҳволи билан ҳам иши бўлмган, овқат ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан қизиқмайдиган ўзбеклар ўрисларнинг қандайдир қабристондаги иш учун қонли урушга кирганларидир. Нима бало, ўзбеклар одам бўлишга бошладими?