13 May 2016
21:19 - АҚШ элчихонаси ҳам 13 май қурбонлари хотирасини ёд олди
Бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 2005 йилнинг айнан шу куни Андижонда рўй берган воқеаларни хотирлаб, “фожиа пайтида ва унинг оқибатида азият чекканларга чин юракдан ҳамдардлик” билдирди. “Қўшма Штатлар тинчлик ва барқарорликнинг энг тўғри воситаси сифатида ўзаро тотувлик, барча фуқаролар ҳуқуқларига нисбатан масъулият ва ҳурмат билдирилишини мунтазам равишда рағбатлантиради”, дейилади қисқа баёнотда.

Шунингдек, мазкур сана муносабати билан АҚШдаги Ҳьюман Райтс Уотч, Халқаро Амнистия ташкилотлари ҳам баёнот билан чиқишди. Баёнотларда 11 йилдан бери гапириб келинаётган гаплар яна қайтарилади. У гаплар фойдасиз қолаётгани сабабли, энди нима қилиш кераклиги тилга олинмайди.