13 May 2016
20:05 - Ўзбекистонда дронлардан фойдаланиш 10 йилгача қамоққа асос бўлади
Ягона интерактив давлат хизматлари порталига "Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди. Мазкур ҳужжатда мамлакат ҳаво ҳудудидан ноқонуний фойдаланиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилган.

Янги ҳужжатга кўра, ҳаво ҳудудидан, жумладан, учувчисиз парвоз қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиш 100 дан 200 гача минимал маош миқдорида жарима кўринишидаги маъмурий жавобгарлик ёки қоидабузарлик буюмларини мусодара қилиш билан 15 кунга ҳибсга олишга олиб келади. Шунингдек, бу ҳолатлар қурбонлар, фожиа ёки бошқа оғир оқибатларни келтириб чиқарса, айбдор 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Ўзбекистонга дронларни олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланиш эса 2015 йил бошидан таъқиқланган.