12 May 2016
22:51 - ЕТТБ бу йил Ўзбекистон иқтисодиёти 7,2 фоизга эмас, 6,5 фоизга ўсишини башорат қилди, аммо бунинг нима фарқи бор?

Дунёнинг йирик молия институтларидан бири бўлган Европада Тикланиш ва Тараққиёт Банки “ЕТТБ мамлакатларида минтақавий иқтисодий истиқболлар” номли ҳисоботида Ўзбекистоннинг 2016 йилги Ялпи Ички Маҳсулоти ўсиши суръатларига оид прогнозларини 7,2 фоиздан 6,5 фоизга пасайтирди. Банк экспертлари тахминларига кўра, жорий йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 6,5 фоизга ўсади.

Банкка кўра, Ўзбекистон ЯИМ 2015 йилда 8 фоизга ўсган. Молия муассасаси маълумотларига кўра, прогнознинг пасайтирилишига пул ўтказмаларининг қисқариши, жаҳон бозорларидаги нархларнинг арзонлашуви ҳамда миллий тузилмалардаги муаммолар асос бўлган.

Аслида, дейди мухбиримиз, Ўзбекистонда киши бошига ЯИМ ҳажми ривожланган Ғарб давлатларини қўйиб туринг, қўшниларимиз Туркманистон ва Қозоғистондан 6 ва 8 баравар кам эканлигини ҳисобга олсак, энди бизда ЯИМ 7,2 фоизга ортадими ёки 6,5 фоизгами, ҳеч фарқи йўқ. Ўзбекистоннинг сиёсий ва иқтисодий тизимида “Бирлик” Партияси таклиф қилаётгандек инқилобий ўзгаришлар қилинмаса, Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкишда давом этаверади.