12 May 2016
21:18 - Ўзбекистонлик талаба Кореядаги халқаро нотиқлар танловида ғолиб чиқибди, унинг келажаги қандай бўлади?

Бугун Жанубий Кореянинг Kyunghee Университетида ниҳоясига етган нотиқлик беллашувининг финал мусобақасида ўзбекистонлик талаба Бахтиëр Раҳимбобоев “Жанубий Кореяда осиëликларга нисбатан кўзга кўринмас дискриминация” мавзуидаги чиқиши билан ғолиб бўлди. Кореядаги Халқаро Таълим Институти томонидан ташкил қилинган беллашувнинг илк дастлабки босқичида 43 давлатдан 1325 талаба иштирок этганди.

Вақти келиб, мавжуд режим барҳам топгач, Бахтиёр сингари нотиқ йигитларимиз мамлакат ичида ўзини кўрсата олишади, деган умиддамиз. Ўшанда Бахтиёр Кореяда Марказий Осиёликларга дискриминация ҳақида эмас, балки юртимиз ўтмишидаги доғлар хусусида маъруза қилса ажабмас. Аммо, бундай икки юзламачиларга миллат ўшанда ишонармикан?