12 May 2016
20:29 - АҚШда яна бир ўзбекистонлик ИШИДпарастликда айбланмоқда
Кеча Нью-Йорк суди Ўзбекистон фуқароси Азизжон Раҳматовни “Исломий давлат” гуруҳини қўллаб- қувватлаганликда гумонлаб, қамоққа олишга санкция берди. 28 яшар бу йигитга нисбатан кечанинг ўзидаёқ расмий айблов эълон қилинди. Прокурорларга кўра, Раҳматов ижтимоий тармоқлар орқали “Исломий давлат”га қўшилмоқчи бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаган, уларга Сурияга етиб олиш учун ўзи ишлаб топган пуллардан берган ҳамда бу мақсадлар учун бошқалардан ҳам пул йиққан.

Маълум бўлишича, Бруклинда яшаётган ўзбекистонлик Абдурасул Жўрабоев ва қозоғистонлик Аҳрор Сайидахметов ИШИДга қўшилиш учун Сурияга кетишга ҳаракат қилганликда айбланиб қўлга олинганидан сўнг, Азизжон Раҳматов полиция кузатуви остига тушган экан.