12 May 2016
20:01 - Украинанинг янги Бош Прокурори этиб собиқ вазир, “Бирлик” раиси ўринбосари билан ҳам учрашган Юрий Луценко тайинланди

Украинада янги Бош вазир ва янги парламент (Олий Рада) раиси тайинлангандан кейин бошланган ислоҳотлар Ғарб тарафидан ҳам олқишланмоқда. Ислоҳотларнинг яни бир муҳим қадамларидан бири сифатида янги Бош Прокурор тайинланиши кутилмоқда эди. Кеча Президент Петр Порошенко бу лавозимга Олий Рададаги ўз таарфдорларининг “Петр Порошенко Блоки” номли фракциясининг раиси Юрий Луценкони кўрсатди, Олий Рада уни тасдиқлади.

Юрий Луцено анчагина мураккаб сиёсий арбоб. Виктор Юшченко ва Юлия Тимошенко раҳабрлигида уюштирилган зарғалдоқчилар инқилобилидан кейин Виктор Юшченко Президент, Юлия Тимошенко Бош вазир бўлгач, Юрий Луценко Ички ишлар вазири этиб тайинланди.

Айнан ўша пайтда у Киевда вақтинча яшаётган “Бирлик” Халқ Ҳаракати раисининг ўринбосари Исмоил Дадажон билан қисқа учрашув ҳам ўтказган ва ўз ўринбосарларига Исмоил Дадажон билан доим алоқада бўлиш ва унга ҳамда унинг сафдошларига керакли ёрдамларни бериш ҳақида топшириқ берган мард инсон эди. Кейинчалик Виктор Юшченко ва Юлия Тимошенко орасида келишмовчиликлар чиққанда Юрий Луценко бир у тараф, бир бу тараф ҳам бўлгани ҳам маълум.

Зарғалдоқчиларнинг душмани Виктор Янукович президентлиги пайтида у давлат маблағларини ўзлаштиришда айбланиб, 4 йил озодликдан ҳам маҳрум этилган эди.

У ҳозир Петр Порошенконинг ишонган одами. Бош прокуратура коррупция ва порахўрликка қарши курашда муҳим роль ўйнашини ҳисобга олиб, Юрий Луценко Украинадаги ислоҳотларни амалга оширишда катта ишлар қилишига умид қилиш керак.