12 May 2016
02:02 - “Жаҳон” ахборот агентлигига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги “Жаҳон” ахборот агентлигига Аброр Ғуломов директор этиб тайинланди. Бу одам шу пайтгача Истанбулдаги консулхонада ишлаб келаётганди. Вазир Абдулазиз Комил янги директорни ўз жамоасига таништира туриб, унинг соҳада янги эканлиги ва ҳамкасблари қўлловига муҳтожлигини таъкидлади.

Агентликнинг аввалги директори Юсуп Кабулжанов вазирликнинг бошқармаларидан бирига раҳбар этиб тайинланган.

Аслида, дейди мухбиримиз, “Жаҳон” агентлигини ахборот воситаси деб бўлмайди ҳам. У Ўзбекистондаги ҳамма қўғирчоқ ахборот воситалари каби Ислом Карим раҳбарлигидаги тожикларнинг режимининг пропаганда қуролидан бошқа нарса эмас. Унинг раҳабари ўзгариши билан ҳеч ишда ҳеч нарса ўзгармайди.