11 May 2016
22:00 - Поссовет ҳудудидаги қаровсиз болалар юртга қайтарилади

Ўзбекистон президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудида ноқонуний яшаб юрган ва балоғатга етмаган фуқароларимизни ватанига қайтариш ҳақидаги протоколни тасдиқлади. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон 18 ёшгача бўлган фуқароларини қайтаришда МДҲ давлатлари махсус идоралари кўмагига таянади. Ҳукумат қарорида хориждаги ўсмирларни ватанига қайтариш Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва хориждаги ваколатхоналар зиммасига юкланган.

2015 йилнинг октябрида Душанбеда бўлиб ўтган ҳамдўстлик давлатлари вакиллари учрашувида, балоғатга етмаган ўсмирларни ўз ватанига қайтариш вақтида пайдо бўладиган харажатлар тартибини белгилаш бўйича протокол ҳам имзоланган.