11 May 2016
20:23 - Тошкентда жаҳон бозорини ўрганиш маркази ташкил қилинармиш, шунга ишонадиган аҳмоқ топилармикан?
Расмий хабарларга кўра, шу йилнинг 1 июнидан пойтахтда жаҳон бозори, сармоя ва технологияларни таҳлил қилиш маркази ўз фаолиятини бошлайди. Ташқи Иқтисодий Фаолият Миллий Банки қошида мазкур марказни ташкил этиш ҳақида Ҳукумат қарори чиққанлиги бугунги газеталарда хабар қилинди. Бу марказ жаҳон бозорини, тараққий этган мамлакатлардаги технологик янгиликларни таҳлил қилиб, шу асосда иқтисодиётнинг муайян тармоқларига сармоявий фаолият юзасидан муайян тавсиялар ишлаб чиқаради.

Марказ, шунингдек, маҳаллий ҳамда хорижий илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик қилади, илғор технологиялар бўйича ахборот алмашар экан.

Ўзбекистонда Совет замонида қолган маъмурий буйруқбозлик тузими давом этар экан, қандайдир жаҳон бозорини ўрганиш учун тузилаётган марказ қандайдир иш олиб боролишига аҳмоқ ҳам ишонмайди.