11 May 2016
19:38 - АҚШ элчиси Спратлен Ташқи ишлар вазирлигида бўлди
Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил АҚШ элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилган. Бу ҳақдаги вазирлик матбуот хизмати хабарида вазир ва дипломат турли соҳалардаги Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилгани айтилади. Аммо Америка-Ўзбекистон муноссабатларининг кун тартибидаги далзорб масала нима эканига изоҳ берилмайди.

АҚШ элчихонасининг матбуот хизмати ҳам элчининг вазирликда бўлиши ва мулоқотнинг мавзуини умуман тилга олмаган.