10 May 2016
18:12 - USAID Ўзбекистонга 2,2 миллион АҚШ долларига тенг дори-дармонлар берди
АҚШ элчихонаси хабарига кўра, Америка Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) ва Project HOPE Ўзбекистонга беғараз дори воситаларини тақдим этди. GlaxoSmithKline ва Merk Sharp & Dohme фармацевтика компаниялари томонидан тақдим этилган 2,255 миллион долларлик дори воситаларини АҚШдан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси етказиб келган.

Дори воситаларини топшириш маросимида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов, АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги Марказий Осиё минтақавий директори Жорж Дейкун, Project HOPE ташкилотининг Европа ва Евроосиё бўйича минтақавий директори Мариам Сианозовалар иштирок этди.

Элчихона маълумотига кўра, 1992 йилдан буён АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги Ўзбекистонга 356 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдорда кўмак кўрсатган.