09 May 2016
10:39 - Cенсация: 8 май Ўзбекистонда ҳам Ғалаба куни экан, Туркистон Легионидаги ватандошларимиз учун бу қандай кун эди?

Кеча Президент Ислом Карим Хотира майдонидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, у ерга йиғиб келинган хабарчилар олдида узундан-узоқ нутқ сўзлади. Хабарчилардан биронтаси унга савол бериб бермагани хабарларда тилга ҳам олинмайди. Ҳар ҳолда беришмаган бўлса керак. Қўғрчоқ журналистлар савол беришга ҳам қодир эмаслар.

Президент нутқининг асосий мавзуси - Улуғ Ватан Урушида фашизм устидан қозонилган ғалаба куни – 9 май байрамини кенг нишонлаш. Табиий, у урушда ҳалок бўлганларни хотирлашни ҳам унутмасдан, 17 йил аввал 9 май Хотира ва Қадрлаш Кунига айлантирилганини ҳам эслатиб ўтибди.

Тушуниш керакки, ўша урушда ҳалок бўлган 0,5 миллиондан ортиқ ватандош ва миллатдошларимизни хотирлаб, у урушнинг Улуғлигини гапирмааслик ҳалок бўлганларни таҳқирлаш, уларни қандайдир табиий офат қурбонлари қаторига қўшиб қўйиш бўларди. Ваҳолангки, урушга чақирилганлар нима учун урушаётганларини жуда яхши билардилар.

Тўғри, замон ҳар доимгидек мураккаб эди. 2 миллиондан ортиқ туркистонликл Совет Аримяси сафида фашистларга қарши урушар экан, ўша фашистларнинг сафида Туркистон Легиони байроғи остида Туркистонни руслардан озод қилиш мақсадида русларга қарши урушганлар ҳам бўлган.

Ўз мустамалакачилари билан биргаликда умумий душманга қарши урушга кирган туркистонликлар билан бир қаторда, Туркистонни руслардан озод қилишдек муқаддас мақсад билан душман сафида русларга қарши урушга кирган туркистонликлар бўлгани - кўз юмиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Бунга кўз юмиш ҳам мантиқсизлик, масхарабозлик, қолаверса, ўша уруш қурбонларининг бир қисмини унутишдир.

Бунга йўл қўйиб бўлмайди. Хотира куними, ҳамма халок бўлганларни хотирлашимиз, уларнинг ҳаммаси олдида бош эгишимиз, уларни қадрлашимиз керак. Мураккаб замон ва мураккаб жараёнлар қаршисида мураккаб қарорлар олишга маҳкуммиз.

Ислом Карим кеча асосан Улуғ ватан урушини эслаш билан банд бўлганининг сабаби эса, жуда оддай. У яқинда Путин билан учрашганда шундай топшириқ олган.