07 May 2016
14:24 - Юсуф Жума: Қуёш, ҳалиям Ўзбекистонда чиқаяпсанми?!

Қуёш, ҳалиям Ўзбекистонда чиқаяпсанми?!
Уялмайсанми?!
Қўрқоқ, иркит эл бир иркитга чорак асрдан ошдики сиғинмоқда.
Ўзини дарбадар, аёлу қизини ғар этган, ер ости хазинасини ўрисга текин бераётган иркитга юкинмоқда.
Сурияда туркманларни қирган, Туркияга чоҳ қазиётган ўрисга Туркманбоши туркман газининг қопқоқларини ёпди. Раҳматлик Сафармурод Туркманбоши ҳар йили газ қувурларини ёпиб, Москвадан газ нархини оширишни талаб этарди. Шу боис ўлдирилди. Айрим тентаклар валдираётганидек ўзини осгани йўқ.

Туркманда ор бор.

Сотқин-чаноч Ислом Каримов дунё санксиясидан ва туркман газини бермаслигидан Россия кўрадиган зарарни Ўзбекистон ҳисобидан қоплаяпди. Барча ер ости хазиналари ўрис ихтиёрида.

Аждодимиз авайлаган Моварауннаҳрдан
Бир кесак ҳам берилмайди бегоналарга!

деб ёзган даҳо Шайхзода. Туркистонда душманга берилмаган кесак ҳам қолмаяпди.

Римликлар разилликда Ислом Каримовнинг тўпиғидан ҳам келмайдиган Калгулани тўрт йилдан сўнг қатл этганлар.

Агар элда заррача ор бўлса, ўз қизларини дунёга қўшган, ўзини Москвага қўшган - даюс, кунти, Ватан хоини Ислом Каримовни ўн йиллар бурун бугун Ўзбекистонда тарқаттираётган мусулмонга ва турк дунёсига қирғин рамзи бўлган Георгий ленталаридан арқон тўқиб осган бўларди. Бу маразни ҳар қандай йўл билан йўқ қилиш қонунийдир!

Ўттиз миллионлик халқ бўлиб, ўттиз йилдан буён бир сотқин мустабидни ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам йўқотмай, қулу ғар бўлиб юрган элга нур сочишга ҳаққинг йўқ қуёш!

Оролдан ибрат олмайсанми?!
Орол - ор ол - ўч олдир!
Ўч олиш ўрнига ғанимига қулу ғар бўлган орсизлардан ор этиб қуриди, иш ташлаш қилди!
Энди исён этмоқда? туз тўфон бўлиб!
Орсиз элнинг яшашга ҳаққи йўқ!
Элнинг яшаш ҳаққи ор учун кураш!

Ярим халқ ҳожи, бутун халқ мулла - бу динсиз "диндорлар" жоҳил тозиларнинг сафсаталарига ишониб, чиройли сабр қилаётган эмишлар. Аслида чиройли қўрқоқлик қилмоқдалар.

Эй осмон, сен нега юртфурушлар, қизфурушлар, хотинфурушлар устига қуламайсан?!

Эй замин, эй она ер! Сен нега ёрилиб номуссиз шоиру зиёлиларни, сотқинга сотқинлик этиб букун ўзини қаҳрамон мухолифман деб юрганларни, юртини талатиб, ҳатто қизу аёлларининг ғарлигига кўниккан орсизларни нега ютмайсан?! Беномусларни кўтариб юришга ҳаққинг йўқ!

Туркнинг Буюк аёли Робия Қодир ўзбекларнинг бир инсондан қўрқиб яшаётгани уят эканлигини куйиниб гапирган.

Онасининг савдосига тўсқинлик қилганларга исён қилган уч яшарлик уйғур боласи достон бўлди. Бу даюслар-чи, аёлларини душманларига қўшмоқдалар.

Эй Тангрим, сен-чи?!

Мен ахмоқман. Лекин одамзотга ишонадиган даражада ахмоқ эмасман! Фақат Сенга, пирларга, эрларга ишонаман!

Пирлару эрлар инсониятга эмас, сенга киради! Нечун сен Лут қавмидан баттарларга чора кўрмайсан?!
Сенинг қонуниятинг бўйича даюс элга - даюс подшоҳ.
Қизфуруш элга қизфуруш ҳукмдор.
Бироқ уларни йўқотиш ҳам қонуниятингку?!

Ахир Кўҳна Туркистонда сенинг пирларинг - зарраларинг ётибдику?!

Тангрим, сен шундай улуғсанки, сенинг зарраларингни орсизларга топтатишга сенинг ҳам ҳаққинг йўқ!

Орсизлардан Она Туркистонимни қутқар!

Миллат эмас бу миллат -
Қулу ғарга айланди.
Энди тиклаб бўлмайди -
Тубсиз жарга айланди.

Чиркин, иркит ҳолига
Мен қандоқ назар солай.
Бундан ўлгани яхши -
Халқ ўлсин, халқсиз қолай!

Ноэрни тўрга қўйиб
Эрларини хўрлатди.
Ёв юртини гуллатиб,
Ўз юртини шўрлатди.

Дунёнинг чўрисидир,
Мен қандоқ нафас олай?!
Орининг оғусидир,
Халқ ўлсин, халқсиз қолай!

Менинг шеъримни ўқиб
Инқилоб қилармиди?!
Беҳбудийни билмаган
Юсуфни билармиди?!

Мозорини тепкилаб,
Кўксимга ханжар солай.
Темур Эли қул ёраб,
Халқ ўлсин, халқсиз қолай!

2016 йил, Май.