07 May 2016
07:41 - Ислом фанатиклари ва экстремистлари, яъни потенциал ислом террористларига яхши хабар: Лондон мэри этиб мусулмон Содиқ Хон сайланди

Кеча Буюкбританиянинг пойтахти Лондонда янги мэр сайланди. Бугун саҳарда маълум бўлишича, покистонлик муҳожирларнинг 1970 йилда Лондона туғилган ўғли Содиқ Хон (расмда) бу сайловда ғолиб чиқди ва Европанининг катта шаҳараларида ҳоким даражасига чиққан биринчи мусулмон бўлди.

У сўлчи Лейборитсик Партиянинг вакили сифатида сайловда қатнашиб, асосий рақиби – Консерватив Партиянинг 41 ёшли номзоди, маҳаллий миллиардернинг ўғли Зак Голдсмит устидан ғалаба қозонди. Зак Голдсмит ва унинг тарафдорлари Содиқ Хонни экстемистлар ва антисонистлар билан алоқаси борликда айблашга ҳаракат қилишларига қарамасдан у ғалаба қозонгани маҳаллий ахборот воситалари тарафидан демократиянинг устворилиги сифатида урғуланмоқда.

Аслида воқелик бироз бошқача, дейди мухбиримиз. Содиқ Хон мусулмон, демак, Ислом динига кўра мусулмонлар Шариат қонунлари билан яшашлари кераклигини, мусулмон эркаклар учта хотинлик бўлишлари мумкинлигини, булардан ҳам муҳими, давлат исломий бўлиши шартлигини тан олади. Шундай экан, у ўз имкониятлари доирасида бу нарсаларни амалга ошиши учун ҳаракат қилиши керак. У оғизда ИШИДни ҳам қоралаши мумкин, аммо ИШИД ўз олдига қўйган мақсадлар Ислом динининг талабларидан келиб чиқаётганини рад этолмайди. Демак, унинг ўзи ҳам потенциал террорист.

Бундай воқеликни тушунмаётган лондонликлар бизни қизиқтирмйди, аммо Содиқ Хоннинг ғалабаси ИШИДчилар ва уларнинг тарафдорларини рағбатлантириши ва мусулмонларни олдинга эмас, орқага судраши шубҳасиздир. Ҳозирги босқичда, Ғарб ўз таъсири остидаги мусулмонларни Ислом дини дунёвийлик принципини қабул қилиши йўналишида ҳаракат қилишга чақирса, керак бўлса, зўрласа, айнан Ислом динига ёрдам берган бўларди.